Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари виртуал музокараларида Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилинди
(last modified Thu, 08 Jul 2021 05:15:55 GMT )
июл 08, 2021 10:15 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари виртуал музокараларида Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилинди
    Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари виртуал музокараларида Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилинди

БМТнинг Превентив дипломатия маркази ташаббуси билан 7 июль куни Ўзбекистон, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирларининг виртуал форматдаги музокаралари бўлиб ўтди

 Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари  афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, мамлакат иқтисодиётини тиклаш ҳамда сиёсий жараёнларни ривожлантиришда афғон халқининг етакчилик роли тамойилини ҳурмат қилиш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Халқаро терроризм таҳдидларига қарши биргаликда курашиш, Марказий Осиё давлатлари томонидан ушбу йўналишда амалий саъй-ҳаракатларни ишлаб чиқиш муҳимлигига эътибор қаратилди.

Томонлар Афғонистон ва Марказий Осиё ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш ҳамда кенгайтиришни қўллаб-қувватлашини билдирди. Шу нуқтаи назардан, Афғонистоннинг минтақавий интеграция жараёнларига кенг жалб қилиниши мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчликни қарор топишига ёрдам беради.

Минтақа давлатлари кўмаги билан Афғонистон ҳудудида энергетика, транспорт-коммуникация соҳаларида турли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг муҳим жиҳатлари қайд этилди.