Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Афғонистондаги ёмонлашиб бораётган вазъиятни ҳал қилишга тайёр
июл 09, 2021 14:25 Asia/Tashkent
КХШТ Тожикистон-Афғонистон чегарасида ёмонлашган вазъиятни ҳал қилишга тайёр эканини эълон қилди.
Ройтерз хабарига кўра, Россия бошчилигидаги олти давлатдан ташкил топган бу ташкилот Афғонистон ва Тожикистон чегарасида юзага келиши мумкин бўлган бўҳроннинг олдини олиш учун барча ресурс ва имкониятларни ишга солишини таъкидлади.
Афғонистон шимолида жанглар авж олган бир пайтда кўп сонли афғон қўшинлари Тожикистон ҳудудига орқага чекинишди.
Шунинг учун Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 20 минг захира қўшинларини Афғонистон чегарасида хавфсизлик чораларини кўриш учун жўнатди.
Ёрлиқ