Бишкек шаҳрида Имом Ҳусайн (а)нинг Ошуроси кечасини ўтказиш маросими бўлиб ўтди
(last modified Wed, 12 Oct 2016 12:19:33 GMT )
октябр 12, 2016 17:19 Asia/Tashkent
  • Бишкек шаҳрида Имом Ҳусайн (а)нинг Ошуроси кечасини ўтказиш маросими бўлиб ўтди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Имом Ҳусайн (а)нинг Ошуроси кечасини ўтказиш маросими бўлиб ўтди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Имом Ҳусайн (а)нинг Ошуроси кечасини ўтказиш маросими бўлиб ўтди. Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, юзлаб Эрон, Афғонистон, Покистон ва Озарбайжон республикасининг шиа мусулмонлари Бишкек шаҳридаги Имом Али масжидида Имом Ҳусайн (а)нинг ва ул ҳазратнинг вафодор ёронларининг шаҳид бўлганларининг ғамида мотам тутишди. Ушбу маросимда Имом Али масжидининг жамоат имоми Ҳужжатул ислом Иймоний Шом ва Хуфтон намозини адо этгандан кейин Ошуродаги жасоратли ҳаракатлар ҳақида сўзлаб берди. Сўнгра, маъсум ва пок аҳли байт маддоҳлари шаҳидларнинг саййиди ғамида марсия ўқишди.