Толиблар илк бор вилоят марказини эгаллашди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i64216-Толиблар_илк_бор_вилоят_марказини_эгаллашди
«Толибон» ҳаракати вакиллари Афғонистон жануби-ғарбида жойлашган Нимрўз вилояти маркази Заранж шаҳрини эгаллашди
(last modified 2021-08-08T23:49:36+00:00 )
август 07, 2021 06:33 Asia/Tashkent
  • Толиблар илк бор вилоят марказини эгаллашди

«Толибон» ҳаракати вакиллари Афғонистон жануби-ғарбида жойлашган Нимрўз вилояти маркази Заранж шаҳрини эгаллашди

  Заранж толибларнинг юриши давомида ҳукумат қўлдан чиқарган илк вилоят маркази бўлди. Айни вақтда Ҳирот, Лашкаргоҳ ва Қандаҳор шаҳарлари учун ҳам жанглар давом этмоқда.

АҚШ ҳарбийлари мамлакатни тарк эта бошлагач, «Толибон» кенг кўламли ҳужумларни бошлаганди. Турли маълумотларга кўра, айни вақтда ҳаракат мамлакат ҳудудининг 50 фоиздан 80 фоизгача бўлган ҳудудларини (шаҳарлардан ташқаридаги ҳудудлар) назорат қилмоқда, аммо бугунги кунгача улар бирорта вилоят марказини қўлга олишмаганди.

Image Caption

Заранж - йирик савдо марказларидан бўлиб - жангариларнинг узоқ вақт давомидаги қамалидан кейин таслим бўлди.

«Бугун эрталаб Заранждаги вилоят губернатори қароргоҳи, полиция биноси ва бошқа кўплаб объектлар мужоҳидлар қўлига ўтди. Қолган ҳудудлар ҳам тозаланмоқда», деб хабар берган толиблар вакили Қори Юсуф Аҳмадий.