Туркманистон ва Қирғизистон ўртасида электр энергиясини экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланди
(last modified Thu, 12 Aug 2021 13:45:53 GMT )
август 12, 2021 18:45 Asia/Tashkent
  • Туркманистон ва Қирғизистон ўртасида электр энергиясини экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланди

Қирғизистон ва Туркманистон энергетика вазирлари Ашхободдан Бишкекка электр энергиясини экспорт қилиш бўйича битим имзоладилар.

Қирғизистон Энергетика ва саноат вазири Доскул Бек Мирзаев ва Туркманистон Энергетика вазири Чари Мурод Порчков ўртасида имзоланган битим июн ойида Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ашхободга ташрифи чоғида амалга оширилган.

Имзоланган шартномага кўра, 2021 йил августдан декабргача Туркманистон Қирғизистонга 501,9 миллион квт / соат электр энергияси экспорт қилади. Келишувга кўра, Туркманистон 9 -августгача 19,2 миллион квт / соат электр энергиясини экспорт қилади.

Айни пайтда Туркманистондан Қирғизистонга табиий газ экспорт қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Ёрлиқ