Қирғизистон президенти бу мамлакатда хавфсизлик чораларни кучайтириш тўғрисида буйруқ берди
(last modified Tue, 17 Aug 2021 07:10:29 GMT )
август 17, 2021 12:10 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон президенти бу мамлакатда хавфсизлик чораларни кучайтириш тўғрисида буйруқ берди
    Қирғизистон президенти бу мамлакатда хавфсизлик чораларни кучайтириш тўғрисида буйруқ берди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Афғонистондаги воқеалардан кейин мамлакатда хавфсизлик чораларини кучайтириш тўғрисида фармон чиқарди.

Қирғизистон президенти матбуот идораси ҳам  мамлакат президенти Садир Жапаров Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрининг сўнгги ўзгаришлари ортилан  қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликда хавфсизликни кучайтириш учун ҳаракатларни кўпайтиришга буйруқ бериб, Қирғизистон ТИВ-ига  ўз фуқароларининг  Афғонистондан зудлик билан чиқиб кетишини таъминлашга топшириқ берди.

Қирғизистон президенти шунингдек, давлат идорларига  Афғонистондаги вазиятни ўзгаришини тўлиқ ва диққат билан кузатиб боришларини буюрди.

Қирғизистон давлат идораларига  минтақа  мамлакталари билан ҳамкорликда  минтақавий хавфсизликка кафолат бериш ва кучайтириш учун ҳаракат қилишлари бу масалада яқин мувофиқлаштириш ҳаракатларини олиб боришлари топширилган.

Бундан ташқари Қирғизистон ТИВ-ига ҳам  Афғонистондаги Қирғизистон фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш ва уларни тез равишда бу мамлакатдан чиқаришга топшириқ берилган.