Қозоғистон президенти Афғонистондаги инқирознинг олдини олишга алоҳида эътирбор қаратишга чақирди
Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев Афғонистонда гуманитар ва озиқ-овқат инқирозининг олдини олиш зарулигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Жомарт Токаев КХШТга аъзо давлатларнинг фавқуллода сессиясида сўзлаган нутқида,, терроризм, ва эктермизмни кенгайиши, гиёҳванд моддалара контрабандасини кўпайиши, ноқонуний иммиграция, қочқинлар оқимини ошиши ва вайронкор элементларнинг минтақага кириб бориши каби хавфлар тўғрисида огоҳлантирди.
Қосим Жомарт Токаев шунингдек КХШТни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган бир қатор чора-тадбирларни таклиф қилди.
Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилоти 1992 йилда Арманистон, Белоруссия, Қазоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Озарбайжон Республикаси ва Грузия иштироки билан ташкил этилган эди. бу мамлакатлар 2002 йилда бу ташкилотни ҳарбий бир коалицияга айлантириш қарорига келишди.
Кейинчалик Грузия, Озарбайжон ва Ўзбекистон мамлакатлари ушбу ташкилотдан чиқди. Бу ташкилот 2004 йили 2 декабрда БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчи аъзо сифатида қабул қилинди.
Ушбу ташкилотнинг асосий мақсадларидан бири бу НАТО ва АҚШнинг минтақадаги кенгайиши ва таъсирини чеклашга қаратилган.