Ядро қуролини тарқатмаслик режимини кучайтиргани учун Қозоғистонга миннатдорчилик билдирилди
(last modified Mon, 30 Aug 2021 08:52:35 GMT )
август 30, 2021 13:52 Asia/Tashkent
  • Ядро қуролини тарқатмаслик режимини кучайтиргани учун Қозоғистонга миннатдорчилик билдирилди
    Ядро қуролини тарқатмаслик режимини кучайтиргани учун Қозоғистонга миннатдорчилик билдирилди

Ядровий синовларга қарши кураш Халқаро сана арафасида КХШТга аъзо давлатлар Қозоғистондаги Семипалатинск ядро лабораториясини ёпганининг 30-чи йиллиги муносабати билан қўшма баёнот қабул қилишди.

КХШТга аъзо 6 та давлатнинг ташқи ишлар вазирлари  30 йил олдин лабораторияни  ёпишида бўлган Қозоғистоннинг биринчи  президенти Нурсултон Назарбоевнинг роли ҳақида баёнот тарқатди.

Бу тарихий одим аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлариниг фикрича, ядровий синовларни глобал тақиқлаш ғоясини илгари суришда муҳим бурилиш нуқтаси бўлди.

 Бу ҳужжатда Семипалатинск полигонининг ёпилиши бутун дунё бўйлаб ядровий синовларга мораторий ёки вақтинча тўхташи ва  2006 йилда Марказий Осиёда эркин ядровий синовлар зоннасини ташкил этиш бўйича халқаро ҳаракатларга катта тўртки берган.

Ҳужжат шунингдек БМТ Бош Ассамблеясининг  2013 йил декабрь ойида қабул қилгинган " Қозоғистондаги Семипалатинск минтақаси иқтисодий ривожланиш ва экологияси, аҳолисини қайта тиклаш мақсадида фаолиятини мувофиқлаштириш ва халқаро ҳамкорилклар" хусусидаги  резолюцияни қўллаб- қувватлаб, ядровий синовларни тақиқлаш борасида ҳужаттни тезроқ ижро этиш учун КХШТ мажбуриятлари таъкидланди.