КХШТ расмийлари йиғилишида 5 баёнот имзоланди
(last modified Thu, 16 Sep 2021 06:23:02 GMT )
сентябр 16, 2021 11:23 Asia/Tashkent
  • КХШТ расмийлари йиғилишида 5 баёнот имзоланди
    КХШТ расмийлари йиғилишида 5 баёнот имзоланди

КХШТнинг ТИВ, мудофаа вазирлари ва котиблари кенгаши қўшма йиғилишда бу ташкилот таъсири остидаги минтақаларда хавфсизлик ва барқарорликни кучайтириш жиҳатида мукаммал чора -табдбирларни амалга оширишнинг зарурий мавзусига боғлиқ 5 баёнот имзоланди.

Баёнотлардан бирида  Афғонистоннинг барча этник ва диний гуруҳларни қуролли тўқнашувлардан тийилишга чақирилган.

 КХШТга аъзо  давлатлар, Афғонистондаги ҳар қандай хавфсизликк таҳдидларни олдини олишга чақириб,  аъзо мамлакатлар хавфсизлигини таъминлаш учун шартнома имкониятларидан фойдаланиш мажбуриятларини таъкидладилар.

 " БМТ уставининг тамойилларига содиқликни тасдиқлаш ва уни қатъий бажариш учун ҳамкорликларни кучайтириш" номи остидаги яна бир қўшма баёнотда, Халқаро ҳуқуқ принсипларини бирёқлама таҳлил қилишни ва танлашни қабул қилиши мумкин эмаслиги ва  халқаро барқарорлик ва хавфсизликни сақлаш масаласи  БМТ Хавфсизлик кенгашининг асосий масъулияти ҳисобланади деб келтирилган.

Бундан ташқари, КХШТнинг  ТИВ, мудофаа вазирлари ва котиблари кенгашининг қўшма йиғилишда,  бу икки ташкилотнинг  ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, БМТ уставида келтирилган принсип ва мақсадларга асосланган халқаро ва минтақавий  муаммоларга ечим топишдаги роли ҳам баҳоланган.

КХШТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларининг  " Яқин Шарқ ва Африка шимолидаги инқироз вазиятини ҳал қилиш учну коллектив ҳаракатлари хусусида" ги баёнотида,  ҳатто КХШТг аъзо давлатлар, халқаро ва минтақавий барқарорлик ва тинчлик учун таҳдид ва муаммо манбаи бўлган бу икки минтақадаги тўқнашувлар ва инқорозларни давом этишидан хавотир билдирилган.

КХШТга аъзо ТИВ раҳбарлари   бунга илова " ахборот хавфсизлиги соҳасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш тўғрисида, шу жумлалан ахборот -коммуникация  технологияларидан  террорчилик ва жиноий мақсадларига фойдаланишга қарши кураш" тўғрисидаги баёнотни имзолаб ва бу соҳада яқин ҳамкорлик қилишни таъкидладиар.

 

Ёрлиқ