Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Эрон президентлари учрашиб мулоқот қилдилар
-
Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Эрон президентлари учрашиб мулоқот қилдилар
Душанбе шаҳрига ташрифнинг биринчи кунги дастури доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашув ўтказди.
Эрон президентини юксак давлат лавозимига сайлангани билан яна бир бор самимий қутлаб, масъулиятли фаолиятига катта муваффақиятлар тилади деб хабар қилган кун сайти..
Амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари таъкидланди.
Жорий йил бошидан ўзаро савдо кўрсаткичлари изчил ўсиб бораётгани кузатилмоқда. Қишлоқ хўжалиги, паррандачилик, балиқчилик, озиқ-овқат саноати ва бошқа тармоқларда бизнес лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Эрон ва Ўзбекистон президентлари учрашувида, савдо-иқтисодий алоқалар суръатини давом эттириш ва янги “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш мақсадида қўшма Ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштиришга келишиб олинди.