Қирғизистон 250 нафар афғонистонлик талабаларга виза бермоқчи
Қирғизистон ТИВ 250 афғонистонлик талабага виза беришини маълум қилди.
ЕХҲТ-Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти академияси ва Бишкекдаги АҚШнинг Марказий Осиё университети таклифи асосида Қирғизистон ТИВ -и афғонистонлик талабаларга виза беради.
Қириғизистон ТИВ -ниг хабар қилишича, афғонистонлик талабаларга 500 та виза бериш тегишли идоралари билан келишилган режалаштирилган ва Афғонистон фуқаролари учун ўқиш визаси ўз тартибида берилади.
Бундан олдин Қирғизистон президенти БМТ Бош Ассамблеясида қилган мурожаатида, афғонистонлик талабалар Қирғизистонда ўқишга рухсат беришга тайёрлигини маълум қилганди.
Қирғизистондаги Халқаро университетининг аксаирятини Ўзбекистон, Туркия, Тожикистон, Покистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Хитой фуқаролари ташкил этади.