октябр 23, 2021 13:50 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ТИВ раҳбари ва ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси диретори билан учрашди
    Қозоғистон ТИВ раҳбари ва ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси диретори билан учрашди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси раҳбари ва Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қозоғистонда сайловлар масаласини муҳокама қилишди.

Қозоғистон ТИВ раҳбари Мухтор Телеоберди Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг демкоратик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйча бюроси директори Маттео Маккачи билан мулоқотида   Нурсултон давлатининг  2022-2024 йиллар учун БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашига сайланганини эълон қилди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси директори бу учрашувида Қозоғистоннинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликли ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва стандартларини илгари суриш хусусидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади ва  демократик инстутитутлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси ўз ваколатлари доирасида мамлакат билан ҳамкорликларни кенгайтиришга тайёрлигини таъкидлади.

Ўтган йили - 2020 йил 4 -декабрида Албаниянинг Тиран шаҳрида ўтказилган 27 - ТИВ раҳбарлари йиғилишида  Маккачи  Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси директори этиб тайинланди.

 

Ёрлиқ