Тожикистонни ҳар қандай босқин ва ҳужумдан ҳимоя қилишда кафолат мавжуд
-
Тожикистонни ҳар қандай босқин ва ҳужумдан ҳимоя қилишда кафолат мавжуд
КХШТ Бош котиби " Ҳарбий биродарлик -2021” стратегик машуғулотларини ўтказганидан сўнг, Тожикистонни ҳар қандай терактларга қарши қўллаб-қувватлашга ваъда берди.
КХШТ Бош котиби Станислав Зась матбуот анжумани чоғида, бу ҳарбий машқлар КХШТга аъзо мамлакатлар суверенитети ва мустақилликини ҳимоя қилишдаги мақсадларини амалга ошириш учун бу ташкилотнинг тезкор кучларининг қудрат ва потенсиалларини намойиш этди деб айтди.
Зась ўз сўзларида агар ушбу шартномага /КХШТ/ аъзо давлатлардан бирортасига қарши ҳужум уюштирилса КХШТ аъзолари ҳужумларни қайтаришга тайёр туриши лозим деб изоҳлади.
КХШТ Бош котиби, бу машғулотларда биз Афғонистон билан уруш амалиётини ўтказмадик бироқ Афғонистонга барқарорлик, тўлиқ фаровонлик, уруш, терроризм ва гиёҳванд моддалардан холи бўлишини истаймиз деб аниқлик киритди.
Ҳарбий машқлар эса бутун дунёга хусусан КХШТ душманларига Тожикистон ҳар қандай муаммо қаршисида якка- ёлғиз эмаслигини кўрсатди деб эслатди.
Эслатиб ўтамиз, КХШТ тезкор ҳаракати кучларининг машғулотлари 21-23 октябрь кунлари Тожикистон жанубида Афғонистон билан чегарадош ҳудудда бўлиб ўтди.