Рашид Мередов Толибон муваққат ҳукумати раҳбари билан мулоқот қилди
Туркманистон ТИВ раҳбари Рашид Мередов ва уни ҳамроҳлик қилган делегацияси бугун Кобулга ташриф буюрганида Толибон кабинети раиси билан учрашиб турли мавзулар юзасидан фикр алмашди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича бугун Турманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Кобулга борди ва уни Кобул аэропорида Толибон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси кутиб олди.
Толибон ҳукумати матбуот котиби Забеҳуллоҳ Мужоҳид Туркманистон ТИВ раҳбари Рашид Мередовни Кобулда Толибон муваққат ҳукумати раҳбари Муҳаммадҳасан Охундзода ва бошқа бир гуруҳ Толибон етакчилари билан учрашгани ҳамда иқтисодий, хавфсизлик, савдо ва гуманитар масалаларни муҳокама қилганини хабар қилди.
Туркманистон ТИВ раҳбари Афғонистонда Толибон гуруҳи ҳукуматни эгаллаганидан сўнг Кобулга ташриф буюрган кам сонли ташқи ишлар вазирларидан биридир.
Ўтган кунларда Толибон гуруҳи масъуллари ва Туркманистон ҳукумат расмийлари қўшма ҳамкорликларни жумладан ТАПИ газ қувури линияси, / Турманистон табиий газини Афғонистон орқали Покистон ва Ҳиндистонга ташиш режаси/ амалга оширишни муҳокама қилишганди.