ноябр 01, 2021 14:29 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ТИВ раҳбари Европанинг юқори мартабали расмийси билан мулоқот қилди
    Тожикистон ТИВ раҳбари Европанинг юқори мартабали расмийси билан мулоқот қилди

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ЕХҲТ парламент Ассамблеяси спикери Маргарет Седерфелд билан учрашганида, замонавий муаммоларга қўшма қарши кураш олиб бориш масаласини муҳокама қилишди.

Сирожиддин Муҳриддин ва Маргарет Седерфелт  ЕХҲТ доирасида ўзаро ҳамкорликлар юзасидан фикр алмашдилар.

Тожикистон ташқи ишлар вазири ва ЕХҲТ парламент Ассамблеяси спикери  замонавий муаммолар жумладан  коронавируснинг иқтисодиётга салбий таъсири, иқлим ўзгариши, чегара хавфсизлиги, терроризм, экстремизм, гиёҳванд моддаралар контрабандаси ва қурол- яроқ контрабандасига қўшма кураш олиб бориш аҳамияти ҳамда  алоқаларни кенгайтириш мақсадида парламентлараро ҳамкорликларни мустаҳкамлаш зарулигини таъкидладилар.

Томонлар бу учрашувда  Афғонистондаги ўзгаришлар,  инсон ҳуқуқлари,  сиёсий ва иқтисодий  соҳалада аёлларнинг ролини кенгайтириш каби масалаларни ҳам муҳокама қилишди.

 

Ёрлиқ