ноябр 24, 2021 14:21 Asia/Tashkent
  • Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг ҳукмрон партияси раҳбари лавозимини тарк этади
    Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг ҳукмрон партияси раҳбари лавозимини тарк этади

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев бу мамлакат ҳоким партияси раҳбарлигидан воз кечади.

 Қозоғистонда Нур Отен ҳоким партияси раислигини ўз зиммасига олган бу мамлакат биринчи президенти Нурсултон Назарабоев, мамлакатнинг амалдаги президенти Қосим Жомарт Токаев фойдасига истеъфо беришни режалаштирган.

 Қозоғистоннинг биринчи президенти матбуот котиби Эйдас Укибой Твиттер саҳифасида, Нурсултон Назарбоев ҳоким партия сиёсий кенгаши умумий йиғилишида эълон қилди ва ҳоким партия раҳбарлиги амалдаги президентига топширишт кераклигини таъкидлади деб ёзди.

Укибой шунингдек,  Назарбоевнинг бугунги қарори  ҳокимиятни топширишнинг мантиқий давомидир ва Назарбоевга кўра  мамлакатдаги ҳоким партия бўлган Нур Отен партияси коронавирусдан келиб чиққан ҳозирги глобал инқироз вазиятида  амалдаги президентнинг асосий ҳомийсига айланиши керак деб қўшимча қилди.

Айтиш жоиздирки, " Нур Отен" партияси Қозоғистоннинг энг йирий сиёсий партиясидир ва 835 мингдан ортиқ аъзога эга.

Мазкур партия  жорий йилнинг январь ойда бўлиб ўтган Қозғистон қуйи палатасида 71,09 фоиз овозни касб этди.

 

Ёрлиқ