Қозоғистон давлати АЭС қуришни режалаштирмоқда
Қозоғистон президенти, Нурсултон давлатини электр энергияси танқислигининг ўрнини қоплашг учун атом электр станцияси қуришга интилаётанини таъкидлади.
Қозоғистон президенти ўз сўзлари давомида, бу мамлакат атом энергетикасида ўнлаб йиллар давом этган кечикишни ўз ниҳосяига етгани ва Нурсултон давлати ўсиб бораётган электр танқислигини қоплаш учун атом электр станциясини қуришга ўтиши керак деб изоҳлади.
Қосим Жомарт Токаев илк марта атом электр станциясини қуриш масаласини 2019-йил апрель ойида Россия президенти Владимир Путин билан учрашагнида илгари сурганини таъкидлади.
Путин ҳам ру технологиялар билан ёрдам беришни таклиф қилганди аммо кейинги жамоатчилик реакциялари бу масалани четга сурди. Экспертлар эҳтимолий экологик фалокат таҳдиди Россияга энергия қарамлиги хавфи ва лойиҳанинг нархини тилга олган деб қўшимча қилди.
Қозоғистон президенти шунингдек халқнинг кўпчилиги фикрини инобатга олмасдан АЭС қурилмаслигини ҳам эслатди.
Эндиликда Қозоғистонда энергия тақчиллиги кутилганидан анча тез юзага келмоқда ва атом электр станцияси масаласи яна кўтарилмоқда.
Электр энергиясининг 70 фоизини кўмирдан ишлаб чиқариладиган Қозоғистон мамлакати қайта тикланадиган манбалар айниқса қуёш ва шамол энергиясига ўтиш истагини билдирмоқда аммо ҳозиргача бу борада ҳеч қандай ижобий ҳаракатлари кузатилмаган.