Туркия Қозоғистонга ҳам дронлар экспорт қилади
Қозоғистон расмийлари туркиялик ҳамкасблари билан Туркияда ишлаб чиқарилган " Қақнус" ҳарбий учувчисиз учоқларининг савдоси бўйича шартнома имзоладилар.
Анадолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркия Аэрокосмик компаниялари Қозоғистон армиясининг қуруқликдаги жанглари учун 2023 йилгача бу мамлакат Мудофаа вазирлигига " Қақнус" ҳарбий дронларини топширади.
Туркия бундан олдин, Украинага ҳам янги авлод дронларини экспорт этган ва бу ҳаракати Россия федерациясининг норозилигига учради.. Россия ҳукумати матбуот котиби, Дмитрий Песков Анқаранинг бу ҳатти-ҳаракатларининг оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди.
Песков шунингдек Москва давлати Туркиянинг Украинага сотилган қурол- яроқларини Украина шарқидаги Киев мухолифатига қарши ишлатишига зиддир деб эълон қилди.