Қирғизистон парламенти сайловларидан сўнг тартибсизликларга қаратилган мақсадли режалар олди олинди
(last modified Wed, 01 Dec 2021 06:59:34 GMT )
декабр 01, 2021 11:59 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон парламенти сайловларидан сўнг тартибсизликларга қаратилган мақсадли режалар олди олинди
    Қирғизистон парламенти сайловларидан сўнг тартибсизликларга қаратилган мақсадли режалар олди олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаис ва мамлакат Ички ишлар вазирлиги парламенти сайловларидан сўнг тартибсизликларга қаратилган мақсадли режалар олди олинганини маълум қилди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва мамлакат Ички ишлар вазирлиги  парламент сайловларидан кейин сиёсий -ижтимоий вазияти беқарорлаштириш мақсадида  1000 анфра ёшларнинг ҳаракатлари ва уринишларини зарарсизлантирилганини хабар қилди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига кўра,  бу гуруҳ Бишкек ҳукумати тузилмаларига мафкуравий асослаш ва оммавий татибсизликлар режаларни амалга ошириш мақсадида мунтазам йиғилишлар ўтказган.

Тергов жараёнида жиноят содир этишларини исботлайдиган фактлардан ташқари улардан қурол- яроқ ва гиёҳванд моддаралар ҳам кашф этилган ва гуруҳнинг 15 нафардан ортиқ фаол аъзоларини қамоққа олиш учун ордер берилган.

Ўтган йили 2020-октябрь ойида Қирғизистон мамлакатида бўлиб ўтган парламент сайловлари ортидан халқ норозиликлари ҳукумат ўзгаришига ва собиқ президентининг истеъфога чиқишига олиб келганди.