Афғонистондаги Толибон ҳукуматига биринчи нақд пул ёрдами берилди
Афғонистон Марказий банки Толибон ҳукуматига биринчи нақд пул ёрдами олинганини эълон қилди.
Афғонистон Марказий банки пайшанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти котибияти томонидан Афғонистон марказий банкига 16 миллион доллар ўтказилганини маълум қилди.Афғонистон Марказий банки расмийларига кўра, Толибон ҳукумати турли ва принсипиал усулларни қўллаш орқали бу мамлакатда қашшоқлик ва очарчилик тарқалишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.
Афғонистон Марказий банки баёнотига кўра, одамлар мамлакат банк тизими тез орада нормал ҳолатга қайтишига ишончи комил бўлиши мумкин.
Халқаро ташкилотлар аввалроқ Афғонистонда очлик ва гуманитар инқироз ҳақида огоҳлантирган эди. Ғарб давлатлари, жумладан АҚШ турли баҳоналар билан Афғонистоннинг капитал ва мулкларини тўсиб қўйган бир пайтда Афғонистондаги вазият шундай.