Россия Тожикистондаги базасига янги танкларини етказиб берди
Россия федерацияси Тожикистондаги ҳарбий базасига янгиланган 30 та танк етказиб берди.
Россиянинг янгиланган- T-72B3M русумли танклари янги ҳаракатланувчи тизим, фаол ва фаол бўлмаган ҳимоя системалари, R-168 алоқа тизими, термал тасвир ва бошқа зарур жиҳозлар ва қурилмалар билан жиҳозланган бўлиб экипажга нишонларни тезда аниқлаш ва йўқ қилиш имконини беради.
Россия ҳарбий минтақа қўмондони Александр Лапинниг айтишича, бу мамлакатнинг хориждаг энг йирик базасиининг учта мотоцикл батальони янги тажҳизотлар жумладан “BMP2M” ва “BMP 82A” замонавий ҳарбий техникаси билан тўлиқ жиҳозланган.
Хабарга бинаон, АҚШ армиясини чиқиб кетиши ва Толибонни Кобул ҳокимиятини эгаллаб олгани ортидан Афғонистондаги вазиятни кескинлашгани билан Тожикистондаги Россиянинг 201- базасининг бўлинмалари Афғонистон чегараси яқинида Тожикистон ва Ўзбекистон орқали кучлари билан бир қатор қўшма ҳарбий машқлар ўтказишди.