декабр 11, 2021 13:17 Asia/Tashkent
  • Тожикистон парламенти Россия билан комплекс ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш бўйича келишувни қабул қилди
    Тожикистон парламенти Россия билан комплекс ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш бўйича келишувни қабул қилди

Тожикистон парламенти Россия федерацияси билан интерациялашган ҳаво ҳужумидан ҳимоя системасини яратиш бўйича келишув лойҳасини ратификация қилди.

Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо  бу келишув лойҳасини Тожикистон парламентига тақдим этиши биланг  минтақада таҳдидларнинг кучайиши ва террорчи гуруҳлар томонидан дронлардан фойдаланишнинг эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда,  бу келишув Душанбе шаҳри ҳаво ҳудуди хавфсизлигини кафолатлайди деб таъкидлади.

 Россия ва Тожикистон ҳаво ҳужумида мудофаа комплекс тизими кучларининг биргаликдаги ҳаракатларини  Россия ҳарбий-ҳаво кучлари бирлашган штаб бошлиғи ўз зиммасига олган.

Эслатиб ўтамиз май ойида Россия президенти Владимир Путин  мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгуни ҳаво ҳужумидан мудофаа комплекс тизимини яратиш бўйича келишув имзолашни топширганди.

 

Ёрлиқ