Қирғизистонда болаларни ўқиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш кучайтирилди
Қирғизистон президенти таълим олиш ва ўқиш бўйича болаларнинг қонуний ҳуқуқни шошилинч қўллаб-қувватловчи дастурни имзолади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров кеча " Болаларнинг бошланғич ва ўрта умумий таълим олиш қонуний кафолатлаш бўйича шошилинч чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади.
Бу фармонни бир қисми сифатида Қирғизистон президенти, вазирлар маҳкамаси, маҳаллий ҳокимият органлари ва Бош прокуртурага ота -оналарни фарзандларининг таълим олиш ҳуқуқини ҳурмат қилишга мажбурловчи қонун лойҳасини ишлаб чиқишни топширди.
Айтиш жоиздирки Қирғизистон таълим системасининг энг долзарб муаммоларидан бири турли сабабларга биноан мактабга бормаётган болалар сонининг кўпайиб бораётганидир.
Қишлоқ ва шаҳарларда яшовчи кўплаб мактабгача ва ўрта мактаб ўқувчилари мактабга бормайди ёки дарсларда мунтазам қатнашмайди.
Қирғизистон таълим вазирлигининг хабар қилишича, жорий йил 2500 дан ортиқ болалар мактабни ташлаб кетган.
Бундай ҳолатларнинг сабаблари ота -оналарни моддий муаммолари, ишлашга эҳтиёж борлиги ва ота-оналарга ёрдам бериш зарурати, диний сабабларга кўра ота-оналарни воз кечишлари, шахсий тасдиқловчи ҳужжатлари йўқлиги, ота-оналарнинг иммиграция ва қариндошларини масъулиятнинг йўқлигидадир.