Тожикистон Афғонистон халқига гуманитар ёрдам еткишга тайёрлигини билдирди
(last modified Wed, 22 Dec 2021 09:30:28 GMT )
декабр 22, 2021 14:30 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Афғонистон халқига гуманитар ёрдам етказишга тайёрлигини билдирди
    Тожикистон Афғонистон халқига гуманитар ёрдам етказишга тайёрлигини билдирди

Тожикистон президенти Душанбе давлатига Афғонистон халқига ёрдам етказиб бериш учун барча лозим- чораларни кўришга буйруқ берганини эълон қилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бу мамлакат парламентига қилган мурожаатида,  Душанбе давлати  Афғонистонга энг яқин қўшниларидан бири сифатида ранж- азобт чеккан афғонистонликларнинг мусибатларига бефарқ эмаслигини баён этиб, ,  мен  Халқаро ҳамжамиятни азоб -азият чекаётган Афғонистон халқига мақсадли гуманитар ёрдамлар етказиб беришини зарурий бир амр сифатида баҳолайман деб қўшимча қилди.

Тожикистон президенти ўз сўзарида  Душанбе давлати  Халқаро ташкилотлар билан биргаликда  бу масалада кенг қамровли логистик имкониятлариини тақдим этишни ҳам таъкидлаган.

Раҳмон ўз сўзларида Афғонистон халқи  сиёсий, тарихий, маданий, цивилизацион ва ижтимоий имкониятлари билан,  ўз тақдирини ўзлари белгиллаб  ҳукумат структураси ва мамлакатни бошқариш шаклини ҳам ўз иродаси билан тайинлашиши шарт ва зарур деб эслатган.

 

Ёрлиқ