2022-йилда Қирғизистон ҳукумати иқтисодий фаоллигини оширмоқчи
Қирғизистон президенти 2022-йилда ҳукумат учун иқтисодий фаолликни ошириш ва бюджет тақчиллигига қарши курашишни устувор вазифа қилиб қўйди.
Фарс ахборот агентлигининг хабар беришича, Қирғизистон президенти Садир Жапаров пайшанба куни вазирлар маҳкамаси йиғилишида шундай деди:Коррупсия ва бюджет тақчиллигига қарши кураш давом этади.
2022-йилда иқтисодий фаолиятни жонлантириш ва бюджетни тўлдириш ҳукуматнинг биринчи қадамидир, - деди Садир Жапаров.
Қирғизистон президенти сайловдаги ваъдаларнинг бажарилишига тўхталар экан, одамлар ундан давлат бюджетини тўлдириш ва коронавирусга қарши курашиш, шунингдек, парламент аъзолари сонини қисқартиришни сўрашганини қўшимча қилди. Шу билан бирга, у " одамлар мендан “Қумтор” олтин конини ҳам элга қайтаришимни исташди ва бу талабларнинг барчаси бажарилди.", деди
Қирғизистонда ҳукумат бир неча бор ўзгарганига қарамай, юқори мартабали амалдорлар даражасида коррупсия ва порахўрлик авж олишда давом этмоқда.
Коррупсия ва порахўрлик масаласи Марказий Осиё республикалари, хусусан, Қирғизистон тараққиёти йўлидаги энг муҳим тўсиқлардан бири ҳисобланади.