Қозоғистон президенти ҳукумат истеъфосини қабул қилди
Қозоғистонда кенг тарқалган халқ норозиликлари фонида президент ҳукумат истеъфосига рози бўлди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳукумат истеъфосига рози бўлгач, бош вазир Асқар Маминнинг ўрнига бош вазирнинг биринчи ўринбосари Алихон Исмоиловни муваққат ҳукумат раҳбари этиб тайинлади. Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри Олмаота ва Мингстао вилоятининг баъзи шаҳарларида суюлтирилган газ нархининг ошишига қарши кенг тарқалган норозилик намойишлари ортидан президент девони ҳарбий ҳолат эълон қилди.
Шу тариқа, комендантлик соати 23:00 дан эрталабки 7:00 гача кучга киради ва ҳар қандай катта йиғилиш тақиқланади.
Тўқаевнинг чиқиши билан бир вақтда Олмаота шаҳри полицияси намойишчиларга қарши туриш учун муниципалитет биносига ҳужум қилди. Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва товушли гранаталардан фойдаланган.
Намойишчилар ҳукуматдан автомобил гази нархининг литри 60 тангадан 120 тенгегача оширилишига эътибор беришни талаб қилишди. Қозоғистон Энергетика вазирлиги суюлтирилган газ нархининг ошишини талаб ва таклифни тартибга солиш учун мос чора сифатида баҳолаб, истеъмол ўсишига қарамай, газ ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми барқарор сақланиб қолганини таъкидлади.
Ҳар 436 Қозоғистон тенгеси бир долларга алмаштирилади.