Путин Тоқаев билан телефон орқали суҳбатлашди
(last modified Sat, 08 Jan 2022 10:52:25 GMT )
Январ 08, 2022 15:52 Asia/Tashkent
  • Путин Тоқаев билан телефон орқали суҳбатлашди
    Путин Тоқаев билан телефон орқали суҳбатлашди

Владимир Путин ва Қосим-Жомарт Тоқаев телефон орқали суҳбатлашганини Россия президенти матбуот хизмати хабар қилган.

Тоқаев Путинга Қозоғистондаги вазият ҳақида батафсил гапириб берди ва КХШТ бўйича ҳамкорларга, хусусан Россияга ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

“Қозоғистон президенти мамлакатдаги мавжуд вазият ҳақида батафсил маълумот бериб, унинг барқарорлашув томон кетаётганини таъкидлади”, — дейилади матбуот хабарида.

Икки президент Қозоғистонда тартибни тиклаш бўйича чора-тадбирлар ҳақида ҳам фикр алмашди.

Яқин кунларда КХШТнинг онлайн саммити бўлиши кутилмоқда, Тоқаев шундай ташаббус билан чиқди, Путин буни қўллаб-қувватлади.

Қозоғистондаги тартибсизликлар

Қозоғистонда оммавий норозилик намойишлари 2022 йилнинг дастлабки кунларида бошланди. Ўшанда мамлакат ғарбидаги Жанаозен ва Оқтау шаҳарлари аҳолиси суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошишига қарши чиқди, кейинчалик норозилик намойишлари бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди.

Ёрлиқ