Арманистон ҳам Қозоғистонга ўнлаб ҳарбийларини юборди
(last modified Mon, 10 Jan 2022 13:14:11 GMT )
Январ 10, 2022 18:14 Asia/Tashkent
  • Арманистон ҳам Қозоғистонга ўнлаб ҳарбийларини юборди
    Арманистон ҳам Қозоғистонга ўнлаб ҳарбийларини юборди

Арманистон Қозоғистонга 100 нафар аскарини жўнатди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Арманистон Мудофаа вазирлиги бу аскарлар КХШТ тинчликпарвар кучлар таркибида жўнатилган ва уларга Қозоғистоннинг стратегик бинолари ва инфратузилмаларни ҳимоя қилиш вазифаси юкланган деб эълон қилди.

КХШТ ҳисоботига биноан Қозоғистонга Россия 3000, Белорус 500, Тожикистон 200, Қирғизистон 150 Арманистон  100 аскар жўнатган. КХШТ Марказий Осиё ва Кавказдаги энг муҳим -ҳарбий хавфсизлик ва иқтисодий ташкилотлардан бўлиб  Россия, Тожикистон , Арманистон Қирғизистон Белорус бу ташкилотниг аъзосидир.

Эслатиб ўтамиз Қозоғистонда ёқилғи нархи ошишига қарши халқ норозиликлари 2 январь куни бошланганидан кейин эса ҳукумат фаолиятига нисбатан норозиликлар янада кучайди.

Ёрлиқ