Қозоғистон президенти: биз Қозоғистонда олдиндан режаланган давлат тўнтаришидан ўтдик
(last modified Tue, 11 Jan 2022 06:56:32 GMT )
Январ 11, 2022 11:56 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон президенти: биз Қозоғистонда олдиндан режаланган давлат тўнтаришидан ўтдик
    Қозоғистон президенти: биз Қозоғистонда олдиндан режаланган давлат тўнтаришидан ўтдик

Қозоғистон президенти ўтган ҳафта бу мамлакатда юз берган тартибсизликларни олдиндан программалаштиришда давлат тўнтариши деб атади.

Қозоғистон президенти Жомарт Тўқаев  КХШТга аъзо давлат раҳбарлари иштирокидаги онлайн шаклида бўлиб ўтган бу ташкилот фавқулодда йиғилишида сўзлаган нуқида,  Қозоғистон республикаси 30  йиллик мустақиллик тарихидаги энг қийин ва оғир инқирозни бошидан кечирди. Қуролланган кучлар навбат билан ҳаракатга киришди. Асосий мақсадлари тузум ва тартибини ағдариш, давлат  инстутитларини ағдариш ва ҳокимиятни қўлга олиш эди.Биз давлат тўнтаришига уриниш ҳақида гапирмоқдамиз деб қўшимча қилди.

 Қозоғистон президенти ўз сўзларида намойишлар бўлиб ўтди ва бу намойишларда қатнашган  ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий талабларини қўйишди уларнинг барчалари ҳукумат томонидан эшитилиб, қаноатлаштирилди.

Тўқаев шунингдек, террорчилар узоқ вақтдан бери мамлакатдаги сўнгги воқеаларга тайёргарлик кўрган. Жорий йил бошидан бери Қозоғистонда содир бўлган барча воқеалар ягона бузғунчи режага бўйинсуниб уни тайёрлаш узоқ вақт давом этган дея баён этди.

КХШТ кучларини киргани ортидан жангарилар менинг  қароргоҳимни эгаллаб олиш режаларидан воз кечишди деб айтди Тўқаев.

Қозоғисон ҳукумати бу тартибсизлар жараёнида КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилганди.