Қозоғистондан Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти қўшинларини олиб чиқиш тўғрисидаги битим имзоланди
(last modified Fri, 14 Jan 2022 07:41:06 GMT )
Январ 14, 2022 12:41 Asia/Tashkent
  • Қозоғистондан Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти қўшинларини олиб чиқиш тўғрисидаги битим имзоланди
    Қозоғистондан Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти қўшинларини олиб чиқиш тўғрисидаги битим имзоланди

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирлари ўз қўшинларини Қозоғистондан олиб чиқиб кетишларини расман эълон қилишди.

КХШТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг виртуал йиғилишида улар Қозоғистонда бўлиш натижалари ҳамда минтақавий барқарорликни сақлаш ва хавфсизликка таҳдидларга қарши туриш учун КХШТ тезкор реакция механизмини ишлаб чиқишни кўриб чиқдилар.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (кХШТ) тинчликпарвар кучларининг мамлакатдаги асосий миссияси муваффақиятли якунланганига ишора қилиб, деди: Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг тинчликпарвар кучларини  Қозоғистондан чиқариш 13 январдан бошланади ва 10 кундан кейин тамомланади.

Қозоғистоннинг бир қанча шаҳарларида норозилик намойишлари 2 январ куни бошланган ва бир неча кундан кейин оммавий тартибсизликларга айланган эди. Тартибсизликлар кучайгани учун президент Тўқаев Қозоғистон аъзо бўлган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига мурожаат қилди. Қозоғистонга, Арманистон, Россия, Беларус, Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбийларидан иборат тинчликпарвар кучлар юборилди.