Тожикистон қамоқхонасида қирғизистонлик вафот этди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i68988-Тожикистон_қамоқхонасида_қирғизистонлик_вафот_этди
Қирғизистоннинг Тожикистон пойтахти-Душанбе шаҳридаги элчихонаси, Тожикистонда Қирғизистон фуқаросиинг ўлими юзасидан тергов ўтказишга чақирди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
Январ 16, 2022 14:34 Asia/Tashkent
  • Тожикистон қамоқхонасида қирғизистонлик вафот этди
    Тожикистон қамоқхонасида қирғизистонлик вафот этди

Қирғизистоннинг Тожикистон пойтахти-Душанбе шаҳридаги элчихонаси, Тожикистонда Қирғизистон фуқаросиинг ўлими юзасидан тергов ўтказишга чақирди.

Қирғизистоннинг Душанбедаги элчиси Кудоярбек Бекмуратов  Тожикистондаги 6-сонли ахлоқ тузатиш марказида чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда айбланган қирғизистонлик вафот этди деб эълон қилди.

Ҳодиса ортидан Қирғизистон элчихонаси Тожикистон ТИВ-га текширув ўтказишни сўраб нота юборди.

Хабарларга асосан  Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги кўплаб тўқнашувларга номаълум чегара чизиғи сабаб бўлмоқда.

Ўтган йили икки мамлакат чегарасидаги  қуролли тўқнашувларда 36 қирғизистонлик ҳалок бўлди ва  180 дан ортиқ киши жароҳатланганди.

Тожикистон ҳукумати ҳам тўқнашувлар ортидан  19 нафар фуқароларини ҳалок бўлгани ва 87 кишини жароҳатланганини тасдиқлади.