Нурсултон Назарбоевнинг яқин қариндошлари ўз лавозимидан бўшатилди
Қозоғистоннинг собиқ президенти Назарбоевнинг яқин кишилари ҳокимиятдан четлатилди хабар қилинмоқда.
Қазтрансойл компанияси директорлар кенгаши қарорига биноан, жорий - 2022- йил 14-январдан унинг истеъфо таклифини инобатга олган ҳолда Демиш Досанов бу компания директорлар кенгаши -бош директори лавозимидан муддатидан олдин четлатилди. У Нурсулон Назарбоевнинг кичик қизи- Олий Назарбоеванинг турмуш ўртоғидир.
Бундан ташқари Қазоқгаз миллий компанияси директорлар енгашининг 2022-йил 14-январидаги қарорига асосан Қайрат Шарипбаевнинг Қозоқмиллий компанияси бош менежери лавозимидаги ваколати унинг таклифига кўра тугатилди .
У эса Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариға Назарбоеванинг турмуш ўртоғидир.
Шуниндек Нурсултон Назарбоевнинг уччинчи куёви-Динара Назарбоеванинг турмуш ўртоғи Тимур Кулибоев ҳам Атамекин миллий тадбиркорлар палатаси бошқарув раиси лавозимидан истеъфога чиқди.
Қулибоев бу лавозимда 2013-йил сентябридан бери ишлаб келаётган эди.
Қозоғистоннинг илк президенти ва бу мамлакатнинг етакчиси Нурслутон Назарбеовнинг жияни Самад Абиш ҳам Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарлари ўринбосари лавозимидан озод этилди.