Нурсултон Назарбоев Қозоғистондаги тартибсизликлардан кейин илк бор чиқиш қилди
Қозоғистонни биринчи президенти Нурсултон Назарбоев бу мамлакатдаги тартибсизликлардан кейин илк бор халққа мурожаат билан чиқди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Назарбоев ўз сўзларида янвварь ҳодисалари мамлакатни ларзага солди ва бу ҳужумлардан мақсад ҳукумат ва мамлакат суверенитетини бузиш эди. Бу воқеалар мустақилигимизни жуда эҳтиёт қилишимиз зарурлигини кўрсатди, чунки жуда " мўрт" бўлиб қолган деб айтди.
Қозоғистоннинг биринча президенти, тартибсизликларда яқин кишилари юқотган ва жароҳатланган фуқароларга ҳамдардлик билдириб, бу фожеа барчамиз учун сабоқ бўлди бу қирғин ва талончиликка ким сабабчи бўлганини кейинги тадқиқотлар исботлайди деб таъкидлади.
Нурсултон Назарбоев 2019-йилда мен президентлик лавозимини Қосим Жомарт Тўқаевга топширдим ва бу бу лавозимга тўғри келган ва президетликдан ташқари у ҳозир Миллий хавфсизлик кенгаши раиси бўлиб, тез орада Нуротан ҳукмрон партияси раҳбари этиб сайланади деб баён қилди.
Қозоғистон президенти, сўзларининг бошқа қисмида, ҳозирда мен нафақа оляпман ва кексалик чоғимда пойтахтдаман. Мен 30 йил давомидаги президентлик давримда буюк ишларни бажардим ва Қозоғистони халқра ва нуфузли форумларда таништидим. Бугун Қозоғистон Марказий Осиёда иқтисодий ва ижтимоий инфратузмлаларни ривожлантириш бўйича энг муҳим давлат эканлиги ва МДҲ мамлакатлари раҳбарлигини ўз зиммасига олгани ва дунё эса Қозоғистонни минтақадаги қудратли давлат сифатида кўриши маълум деб аниқлик киритди.