Қирғизистонда давлат идоралари ходимарининг малакаси ва фуқаролиги текширилади
Қирғизистон президенти буйруғи асосида давлат хизматчиларининг олий маълумотлари ва фуқаролиги текширилади.
Қирғизистон Миллий давлат қўмитаси бу ишни сохта дипломлар берилишининг олдини олиш учун амалга оширмоқда.
Садир Жапаров 24 январь куни ҳужжатларни кўриб чиқиш бошланади ва уч ойгача давом эттиришни буюрди.
Бу муддат ичида барча давлат хизматчиларнинг давлат органи, вазирлик ва идоралар ходимлар ва раҳбарларининг, вазирлар маҳкамаси аъзоларининг, президент администрацияси ходималари, парламент ва шаҳар ҳокимлиги аъзоларининг шахсий иш ва таълимга тааллуқли ҳужжатлари кўриб чиқилади.
Бу қарор Қирғизистон депутати Урузойим Норметованинг олий маълумоти ҳақидаги сохта гувоҳномалари фош этилиши ортидан ҳукуматнинг " коррупция ва порахўрликка қарши кураш" дастури доирасида амалга оширилган.