КХШТ Афғонистондан келаётган эҳтимолий таҳдидларга қарши курашда Тожикистонга ёрдам беради
(last modified Sat, 22 Jan 2022 10:18:40 GMT )
Январ 22, 2022 15:18 Asia/Tashkent
  • КХШТ Афғонистондан келаётган эҳтимолий таҳдидларга қарши курашда Тожикистонга ёрдам беради
    КХШТ Афғонистондан келаётган эҳтимолий таҳдидларга қарши курашда Тожикистонга ёрдам беради

КХШТ Тожикистонни Афғонистондан келиши мумкин бўлган ҳар қандай таҳдидлар қаршисида ҳимоя қилишини маълум қилди.

КХШТ бош котиби Станислав Зась  ўз сўзларида биз  террорзимга қарши курашда ҳарбий компоненти, ҳамда амалий ишларни такомиллаштириш бўйича ишимизни давом эттирамиз деб таъкидлади.

Бундан олдин, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон КХШТнинг навбатдан ташқари  йиғилишда Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳининг таъсирини кучаётганидан хавотир билдирганди.

Тожикистон президенти  Афғонистоннинг КХШТ билан чегарасида ИШИДнинг  6000 дан ортиқ жангарилари жойлашганини айтганди.

Шунингдек Рроссия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова ҳам минтақадаги глобал беқарорлик шароитида КХШТнинг роли ўсишини айтди.

Унга кўра, КХШТ хавфсизлик ва барқарорликни таъминловчи асосий тузилма сифатида тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

Ёрлиқ