Қозоғистон президенти хавфсизликни таъминлаш учун миллитаризмдан фойдаланмоқда
Қозоғистон президенти бу мамлакат хавфсизлик кучлари сўнгги тартибсизликларни жиловлай олмагани учун махсус кучлар қўмондонлигини тузиш қарорига келди.
Жомарт Тўқаев кеча махсус операциялар кучлари қўмондонлигини ташкил этиш тўғрисида фармон берди.
Қозоғистон презденти янги тузилма яратишга асосий сабаб сифатида бу мамлакат миллий хавфсислигини яхшилаш ва таъминлаш эканлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз Қозоғистонда ёқилғи нархи ошишига қарши халқ норозиликлари 2 январь куни бошланганидан кейин эса ҳукумат фаолиятига нисбатан норозиликлар янада кучайди.
Намойишлар эса талончилик ва зўравонликка айланди ва хавфсизлик кучлари талончиларни жиловлай олмагани учун Қозоғистон давлати КХШТдан ёрдам сўради.
КХШТ кучлари ҳам бу мамлакатга етиб келиб вазият тинчлагач Тўқаев иқтисодий ислоҳотлардан ташқари бу мамлакат армияси тизилмасини қайта кўриб чиқишни кун тартибига қўйди.