Қирғизистон Тожикистон билан чегарадаги можарода дронлардан фойдаланилганини рад этди
(last modified Sat, 29 Jan 2022 08:03:31 GMT )
Январ 29, 2022 13:03 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон Тожикистон билан чегарадаги можарода дронлардан фойдаланилганини рад этди
    Қирғизистон Тожикистон билан чегарадаги можарода дронлардан фойдаланилганини рад этди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Тожикистоннинг яқинда бўлиб ўтган чегарадаги тўқнашувларда Қирғиз кучлари дронлардан фойдалангани бўйича иддиосини рад этди.

Кеча тожик-қирғиз қўшинлари ўртасидаги чегарада тожик аскарлари мамлакатнинг стратегик магистралини тўсиб қўйиши оқибатида  келиб чиққан тўқнашувда  икки киши ҳалок бўлди, 10 киши яраланди.

Қирғизистон миллий чегара қўмитаси яқинда Қирғизистон ҳудудида разведка мақсадида учувчисиз самолётлардан фойдаланган аслида тожик чегарачилари бўлганини айтди.

Икки давлат томонидан аллақачон ўт очишни тўхтатиш режими эълон қилинган ва томонлар ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Тожикистон ва Қирғизистон расмийларининг икки давлат ўртасидаги чегара можаросини ҳал қилиш бўйича йигирма йиллик музокараларидан сўнг, икки давлат ўртасидаги 970 километрлик чегаранинг 520 километри ҳозиргача белгилаб қўйилган ва бу чегаранинг икки томонида аҳоли ўртасида тўқнашувларга сабаб бўлган.

Ёрлиқ