Қирғизистон-Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раислари учрашди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i69356-Қирғизистон_Тожикистон_Миллий_хавфсизлик_қўмитаси_раислари_учрашди
Қирғизистон ва Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раислари чегарадаги келишмовчиликларга барҳам беришга қаратилган музокараларни давом эттиришга қарор қилди.
(last modified 2022-01-30T07:56:29+00:00 )
Январ 30, 2022 12:52 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон-Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раислари учрашди
    Қирғизистон-Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раислари учрашди

Қирғизистон ва Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раислари чегарадаги келишмовчиликларга барҳам беришга қаратилган музокараларни давом эттиришга қарор қилди.

Қирғизистон бош вазири ўринбосари, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамшибек Тошиев ва Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Симоний Етимов Боткен вилоятида бўлиб ўтган учрашувда музокараларни давом эттиришга келишиб олди.

Икки давлат хавфсизлик расмийлари учрашувдан сўнг ҳукуматлараро чегара демаркация комиссиялари икки ойлик танаффусдан сўнг қайта фаоллашишини маълум қилди.

27-январ, пайшанба куни тожик-қирғиз чегарасида тожик аскарлари мамлакат чегарасидаги стратегик автомобил йўлининг ёпилиши муносабати билан икки томон ўзаро тўқнашган. Оқибатда тўқнашувда икки тожикистонлик ҳалок бўлган, яна 10 нафари яраланган.

Аввалроқ чегарадаги келишмовчиликлар ҳам тожик ва қирғиз кучлари ўртасида тўқнашувларга сабаб бўлган.