Тожикистон ташқи ишлар вазири: Теҳрон-Душанбе муносабатлари яхшилангани тўлиқ сезилмоқда
Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин расмий Душанбенинг Теҳрон билан алоқаларини юқори баҳолаб, Тожикистон ва Эрон Ислом Жумҳурияти ўртасидаги муносабатлар яхшилангани яхши сезилаётганини айтди.
Тожикистон ташқи ишлар вазири ҳукуматнинг 2021-йилда ташқи сиёсат соҳасидаги фаолиятига бағишланган матбуот анжуманида Тожикистоннинг Эрон Ислом Жумҳурияти билан алоқаларини ижобий деб ҳисоблаб, Эрон президентининг ўтган йилнинг 17-18 сентябр кунлари Тожикистонга биринчи расмий ташрифини муҳим деб ҳисоблади. У айтди: Ташриф давомида икки давлат раҳбарлари ўртасида қўшма баёнот ҳамда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган саккизта ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.
Сирожиддин Муҳриддин Тожикистон ва Эрон муносабатларининг 2022 йилдаги истиқболлари ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди:Душанбега Президент Раисий ташрифи асосан муносабатларни яхшилаш ва икки давлатнинг бир-бирига нисбатан ташқи сиёсатини янгилашга қаратилди. Хайриятки, биз сиёсий, иқтисодий, савдо-техника ва маданий соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик ривожланиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.
Тожикистон ташқи ишлар вазири Душанбе ҳар доим Эрон билан икки томонлама муносабатларни кенгайтириш истагида бўлган ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилишига урғу бериб, айтди: Икки президентнинг топшириғига кўра, Тожикистон ва Эрон ташқи ишлар вазирликлари ва бошқа тегишли муассасалар Эрон Ислом Жумҳурияти Президентининг Тожикистонга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича ишлар олиб бормоқда.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилда Эрон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар уфқи, айрим икки томонлама чора-тадбирлар амалга оширилиши билан ўтмишдагига қараганда кенгроқ кўринади, бу ҳақда келгусида ОАВ да ёритилади.