Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари ҳибсга олинди
-
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари ҳибсга олинди
Қозоғистондаги сиёсий ислоҳотлар собиқ Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг яна бир ўринбосарининг ҳибсга олиниши билан давом этмоқда.
Қозоғистонда норозилик намойишлари 2022-йил бошида суюлтирилган газ (ГПЛ) нархининг икки баравар ошиши натижасида Қозоғистонда кўплаб амалдорлар истеъфога чиқди, ҳибсга олинди ёки ишдан ҳайдалди.
Фарс ахборот агентлиги хабарига кўра, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Карим Масимовнинг ўринбосари Давлат Ергажин давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олинган.
2016-йилдан Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасини бошқарган Масимов 2022-йилнинг 6-январида давлатга хиёнатда айбланиб, ҳибсга олинган эди. У ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.
Қозоғистон қонунчилигига кўра, Масимоб 10 йилдан 15 йилгача қамоқ жазосини ўташи мумкин.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев аввалроқ парламентда январ ойидаги тартибсизликлар пайтидаги Миллий хавфсизлик қўмитаси фаолиятини танқид қилган эди. У парламент аъзоларига сиёсий ўзгаришлар ҳақида гапириб берди: Сиёсий ислоҳотлар халқ ва мутахассислар билан конструктив ва кенг кўламли мулоқотлар асосида амалга оширилади ва бу ислоҳотлар унинг мамлакатда даромадлар тенгсизлигини бартараф этиш, иш ўринлари яратиш ва инфляцияни жиловлашдаги асосий ўрни ҳисобланади.
Қозоғистон президенти Тўқаев ҳукмрон партия президентлигини ўз қўлига олиши билан партиядаги сиёсий ҳокимиятнинг ўтишига самарали йўл очди. Бу ўзгаришлар Тўқаевнинг мамлакатдаги таъсири ва ҳукмронлигини оширди. Шундай қилиб, Қозоғистон президенти 19 миллионлик бу мамлакат халқига берган ваъдаларини амалга ошира олади.
Қозоғистон пойтахтидан террорчилик хавфининг “тўқ сариқ” даражаси олиб ташланди