Қозоғистон ахборот вазири имомлар билан суҳбатлашди
(last modified Tue, 08 Feb 2022 07:40:18 GMT )
феврал 08, 2022 12:40 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ахборот вазири имомлар билан суҳбатлашди
    Қозоғистон ахборот вазири имомлар билан суҳбатлашди

Қозоғистон Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири вилоят масжидлари билан учрашувда сўнгги воқеаларда уламоларнинг ролини юқори баҳолади.

Қозоғистонда бу йил газ нархининг ошиши норозиликларга сабаб бўлди. Намойишлар 2 январ куни бошланган ва тез орада зўравонликка айланган.

 Қозоғистон ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири Асқар Умаров уламоларга барқарорлик, тинчлик ва халқ бирдамлигини таъминлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

 Умаров ва масжидлар имом-хатиблари мамлакатдаги экстремизмга қарши кураш ва бу ҳодисага қарши курашишда икки томон ҳамкорлик ҳақида сўз юритишди.

Қозоғистон вазири диний муҳитни экстремистик оқимлар таъсиридан ҳимоя қилишда масжид имомларининг ролини таърифлади.

Қозоғистон вилоятлари руҳонийлари мамлакатда маънавий соғлом муҳитни таъминлашда қўшма учрашувларни давом эттириш ва ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидладилар.

Охирги намойишларда самарасиз амалдорлар ва иқтисодий тангликни асосий айбдор сифатида кўрсатган Қозоғистон ҳукумати нотинчликлар барҳам топгач;  сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий ислоҳотларни, шунингдек, айрим қонунларни ислоҳ қилишни кун тартибига қўйди.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари ҳибсга олинди

Ёрлиқ