Назарбоев янада четроқга ҳайдалди
-
Назарбоев янада четроқга ҳайдалди
Қозоғистон президенти махсус қонунни имзолаб, собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг ваколатларини бекор қилди
Қозоғистонда 2 январ куни суюлтирилган газ нархи ошиши ортидан юз берган норозилик намойишлари ва ундан кейинги тартибсизликлар кўплаб қозоғистонлик амалдорларнинг ҳибсга олиниши, истеъфога чиқарилиши ёки ишдан олинишига сабаб бўлди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ўз баёнотида Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритишни маъқуллади, дея хабар беради Қозоғистон президентлиги. Қонунга кўра, Назарбоевнинг Хавфсизлик Кенгаши ва парламентдаги “бир умрлик раислиги” бекор қилинди. Тузатишда Қозоғистоннинг ички ва ташқи сиёсатидаги ташаббуслар Назарбоевнинг розилиги билан амалга оширилиши кераклиги ҳақидаги модда ҳам ўчирилди.
28-январ куни Тўқаев ҳукмрон Норотан партиясининг навбатдан ташқари 21-сездида ҳукмрон партия раиси этиб сайланган эди.
81 ёшли Назарбоев 30 йиллик ҳокимиятдан сўнг 2019-йилда истеъфога чиқди. Аммо ўша пайтда у умрбод ўзини Хавфсизлик Кенгаши ва Қозоғистон Халқ Ассамблеяси раиси этиб сайланган эди.
Қозоғистон ҳукмрон партияси рўйхатидан Дариға Назарбоева номи олиб ташланди