Қозоғистон рамзи Эрон байроғи тусини олди +(видео)
Ислом инқилоби ғалабасининг 43 йиллиги муносабати билан Қозоғистон Республикаси пойтахти ва дунёдаги энг катта шарсимон шиша бино бўлган “Нур Олам” биноси Эрон Ислом Жумҳурияти байроғи рангига кирди.
ИРНА хабарига кўра, Эрон Ислом инқилоби ғалабаси табрик матнининг форс ва қозоқ тилларидаги матнини Қозоғистон пойтахтининг барча бурчакларидан кўринадиган ва дунёдаги энг катта шарсимон шиша бино Нур Олам биноси тепасида кўриш мумкин эди.
Қозоғистондаги “Келажак музейи” номи билан машҳур “Нур Олам” павилёни 2017-йилда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида “Эхспо” халқаро кўргазмасини ўтказиш учун қурилган.
Бу бино дунёдаги энг катта шарсимон шиша бино бўлиб, баландлиги 100 метр ва диаметри 80 метрни ташкил қилади.