Келаси ҳафта Теҳронда Эрон-Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма иқтисодий комиссияси бўлиб ўтади
(last modified Fri, 18 Feb 2022 07:34:48 GMT )
феврал 18, 2022 12:34 Asia/Tashkent
  • Келаси ҳафта Теҳронда Эрон-Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма иқтисодий комиссияси бўлиб ўтади
    Келаси ҳафта Теҳронда Эрон-Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма иқтисодий комиссияси бўлиб ўтади

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари келаси ҳафта Теҳронда Ўзбекистон ва Қозоғистон билан икки қўшма иқтисодий комиссия ўтказилишини маълум қилди.

ИРНА агентлигининг пайшанба кунги хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазирининг иқтисодий дипломатия бўйича ўринбосари Меҳди Сафари Ташқи ишлар вазирлиги айни пайтда Эрон Ислом Жумҳуриятининг бошқа давлатлар, хусусан, қўшнилари билан иқтисодий алоқаларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга интилаётганини таъкидлади. У Эрон Ислом Жумҳуриятининг бошқа давлатлар билан икки томонлама иқтисодий ўзгаришлари ва воқеаларини муҳокама қилди.

Теҳрон келаси ҳафта Ўзбекистон ва Қозоғистон билан икки қўшма иқтисодий комиссия йиғилишини эълон қилар экан, Сафари бунга аниқлик киритди: Ҳар икки делегация таркибида бир гуруҳ ишбилармонлар ва хусусий сектор вакиллари ҳозир бўлиб, қўшма комиссия йиғилишлари билан бир вақтда Эрон Савдо-саноат палатасида ушбу мамлакатлар ишбилармонлари билан яхши иқтисодий анжуманлар ўтказиши режалаштирилган.

Эрон ташқи ишлар вазирининг иқтисодий дипломатия бўйича ўринбосари қўшимча қилди: Мазкур қўшма комиссияларда имзолаш учун тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларида ҳам барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича мукаммал келишув ва англашувлар назарда тутилган.

Сафари, шунингдек, эксперт делегацияси келгуси ҳафта Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмийлари билан суҳбатлашиш ва ФДА нинг илғор лабораториялари ва ишлаб чиқариш учун иссиқхоналарини кўздан кечириш учун Россиядан Теҳронга бориши режалаштирилганлигини айтди.

Ташқи ишлар вазири ўринбосари яна Эроннинг дунёнинг барча минтақалари билан савдо алоқаларини мустаҳкамлашни Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг асосий устувор йўналиши сифатида таъкидлади.