Қозоғистон парламентида Россия билан ҳамкорлик шартномаси маъқулланди
Қозоғистон республикаси сенати ялпи мажлисида бу мамлакат ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик келишуви лойиҳасини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик келишуви 2020-йил 16-октябрда Нурсултон шаҳрида 1994-йил 28-мартдаги шартнома каби имзоланганди.
Бундан олдин, Қозоғистон мудофаа вазири ўринбосари, Дарин Тояков бу мамлакат парламент вакилларига келишув икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорликларни янада ошириш ва янгиллаш мақсадида имзоланганини, чунки 1994-йилда имзоланган шартнома қоидалари ҳозирги воқеликка таважжуҳ қилган ҳолда бекор қилинганини таъкидлади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, келишув тезкор ва жанговар тайёргарлик, тинчликпарварлик, ҳарбий ва илмий тайёргарлик, қўшинларнинг операциялар ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби соҳаларда ҳарбий ҳамкорликни, икки томонлама меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, маданият, спорт ва ҳарбий ҳамкорликнинг бошқа соҳаларини назарга тутади.
Маъқулланган қонун мамлакат сенати вакиллари томонидан, имзоланиши учун мамлакат президентига юборилган.