Қозоғистоннинг собиқ мудофаа вазири қамоққа олинди
Қозоғистоннинг собиқ мудофаа вазири ҳарбий хизматда пассив амал қилгани сабаб ҳибсга олинди.
Қозоғистон Бош прокуратураси тарқатган маълумотига кўра, 19 февраль куни Бош прокуратура Қозоғистоннинг жиноят кодексининг 452- моддаси бўйича собиқ мудофаа вазири Мурод Биктановга нисбатан ҳарбий хизматидаги пассив амал қилгани сабаб дастлабки терговларни бошлаганди ва Бектанов 20 февраль куни ҳисбга олинди.
Эслатиб ўтамиз, Биктанов 2021-йил 31-августидан жорий йилнинг 19 январигача Қозоғистон Мудофаа вазирлигини бошқарганди.
Қозоғистонда юз берган тартибсизликлар ортидан бу мамлакат президенти Қосим Жомар Токаев Биктановнинг бу ҳодисадаги пассив ҳаракатларини танқид қилишда, оғир вазиятда армиямиз салоҳиятидан фойдалана олмадик ва ташқаридан ёрдам сўрашга мажбур бўлдик деб айтди.
Жорий йил аввалида Қозоғистонда суюлтирилган газ нархини ошиши айрим хорижий давлатларнинг аралашуви билан тартибсизликлар ва талончичликка олиб келди.
Ниҳоят КХШТга аъзо давлатлар кучлари ёрдамида мамлакатда хавфсизлик қайтарилди.