Қирғизистон ҳукумати ташқи қарзларини 2030 йилгача тўлиқ тўлашни режалаштирган
(last modified Tue, 22 Feb 2022 09:28:56 GMT )
феврал 22, 2022 14:28 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ҳукумати ташқи қарзларини 2030 йилгача тўлиқ тўлашни режалаштирган
    Қирғизистон ҳукумати ташқи қарзларини 2030 йилгача тўлиқ тўлашни режалаштирган

Қирғизистон президенти мамлакатнинг ташқи қарзини 2030 йилгача тўлиқ тўлашни режалатирганини маълум қилди.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ташқи қарзлар бўлмаганида, мамлакатадаги ҳар бир давлат хизматчиси ойига камида  1000 доллар ойлик оларди деб иддао қилди.

У ўз сўзларида, мустақиллик йилларда ташқи қарзларимиз, 5 миллиард долларга етди ва бу қарзнинг асосий тўловлари муддати менинг президентлик давримга ҳам етиб келди деб айтди.

Қирғизистон президенти  шунингдек 1 апрелдан  мамлакатда ойликларни оширишни назарга тутганини хабар қилиб, биз буни албатта 1000 долларга ошира олмаймиз лекин давлат казнаси имкониятларидан келиб чиқиб, имкон қадар оширишга ҳаракат қиламиз деб айтди.

Қирғизистон миллий статистика қўмитасига маълумотлари асосида,  2021- йилнинг январидан августгача бу мамлакатда ўртача ойлик иш ҳақи тахминан 19,6 минг сўмни (230 доллар) ни ташкил этиб, 2020-йилнинг шу даврига нисбатан 9,2 фоизга ошган.