Қозоғистонда янги хавфсизлик ва суд ходимлари тайинланди
Қозоғистон президенти, бу мамлакатнинг бир қатор хавфсизлик ва суд оранларига янги кадрлар тайинлади.
Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тўқаевнинг кечанги фармонига асосан,, мамлакат ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев ўз лавозимидан озод этилди ва унинг ўрнига Мурод Аҳмаджонов тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Мурод Аҳмаджонов бу лавозимга тайланишига қадар Қозоғистон коррупциясига қарши кураш агентлигининг раҳбари бўлганди.
Тўқаев шунингдек, Қозоғистон хавфсизлик кенгаши котиби Осит Исокишевни ишдан олиб унинг ўрнига мамлакат бош прокурори Гизат Нурдавлатовни тайинлади.
Тўқаевнинг яна бир фармони асосида, Олжис Бектонов коррупцияга қарши кураш агентлиги раҳбари бўлди.
Бундан ташқари Тургумбаев ва Исокишев Қозоғистон президентининг маслаҳатчиси бўлдилар.
Қозоғистонда жорий йил бошида автомобиллар суюлтирилган газ нархининг ошиши халқ норозилиги билан кутиб олинди ва ҳукумат чекинишига қарамай давом этди. Аммо намойишлар зўравонлик ва талончиликка айланди. Охир-оқибат, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти қўшинлари Тўқаев илтимосига кўра Қозоғистонга тинчлик ўрнатди.