Тожикистонда Эроннинг олтинчи ихтисослаштирилган кўргазмаси очилди
-
Тожикистонда Эроннинг олтинчи ихтисослаштирилган кўргазмаси очилди
Эрон ва Тожикистон расмийлари, Тожикистондаги турли мамлакталар, айниқса Эрон элчиси ҳамда Эрон ислом республикасининг 80 ортиқ ишлаб чиқариш компаниялари иштирокида Душанбе шаҳридаги Кохи Борбад саройи мажмуасида Эроннинг 6 чи ихтисослаштирилган кўргазмаси иш бошлади.
Тожикистон Савдо-саноат палатаси раҳбари Жамшид Жумахонзода бу маросимда, шубҳасиз ушбу кўргазма икки дўст ва қардош давлат ва халқ -Эрон ва Тожикистон ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқаларини ўсиши ва ривожланишига ёрдам беради деб изоҳлади.
Жумъахонзода шунингдек, биз Эрон компаниялари ва иқтисодий фаолларини Тожикистонда турли иқтисодий соҳаларда тақдим этилган имкониятларидан фойдаланашидан манфаатдормиз деб изоҳлади.
Тожикистон Савдо-саноат палатаси раҳбарининг айтишича иқтисодиётни саноатлаштириш Тожикистоннинг стратегик мақсадларидан бири бўлиб, тегишли соҳаларда хорижий ҳамкорлар учун катта имконият ва имтиёзлар ҳам мавжуд.
Эроннинг Тожикистонаги элчиси Муҳаммадтақий Собирий ҳам бу кўргазмани очилишида Эрон ислом республикасининг ишлаб чиқариш, савдо ва техник ва муҳандислик хизматлари соҳаларида юқори иқтисодий ва савдо салоҳиятга эга ва эронлик компания ва ширкатлар Тожикистоннинг иқтисодий ва саноат ривожланиши учун ҳамкорлик қилиш ва билим ва технологияларни узатишга тайёр деб эълон қилди.
Эрон элчиси ўз сўзларида, Тожикистон билан турли сиёсий, иқтисодий, савдо ва маданий соҳаларда алоқаларни кенгайтиришда ҳеч қандай чекловлар йўқлигини ҳам қўшимча қилди.