сентябр 24, 2023 19:27 Asia/Tashkent
  • Эрон иқтисодий фаолларининг навбатдаги йиғилиши Тожикистонда бўлиб ўтди
    Эрон иқтисодий фаолларининг навбатдаги йиғилиши Тожикистонда бўлиб ўтди

Тожирлар ва иқтисодий фаоллар Эрон Ислом респубилкасининг Тожикистондаги элчиси Алиризо Ҳақиқиён билан ҳамфикрик йиғилиши ўтказдилар.

Йиғилиш ҳам мавжуд тўсиқларни бартараф этишга кўмаклашиш Эрон ва Тожикистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқларани кенгайтиришга замин яратиш мақсадида ўтказилди.

Эрон Ислом республикасининг Тожикистондаги элчиси, Алиризо Ҳақиқиён, икки мамлакатнинг иқтисодий ва тижорат соҳалардаги тарихий ва маданий муштаракликлари ва мавжуд имкониятлари, техник ва муҳандислик хизматларини кўрсатишва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга тўхталиб Эрон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликларни ривожлантирши учун консенсус ва синегргия зарурлигига урғу берди.

Шубҳасиз охирги ўттиз йил ичидаги кўплаб баланд-пастликларига қарамай Эрон Ислом республикси ва Тожикистон республикаси ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик  Сайид Иброҳим Раисий Эрон президенти лавозимини эгаллаганидан кейин барқарор бўлган ҳолда мисли кўрилмагар даражада ўзгарган.

Ўтган икки йил ичида Эрон ва Тожикистонда кўплаб сиёсий , иқтисодий ва маданий учрашувларнинг ўтказилиши, Теҳрон ва Душанбе ҳукуматлари ўртасидаги муносабатларда  барқарорлик ўрнатилишинг ҳақиқий сабабларидан бири бўлди. Бошқалар қаторида Эрон ва Тожикистон ўртасидаги иқтисодий ва маданий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия йиғишилари ўтказилганини алоҳида таъкидлаш мумкин.

Раҳмон ва Раисий

 

Хусусан Эрон президенти Иброҳим Раисий бу лавозимдаги илк хорижий сафарида Тожикисторнга борган эди ва Эроннинг ШҲТга аъзолиги масаласини кун тартибига қўйганди ва бу талаб аъзо давлатлар жумладан Тожикистон томонидан мамнуният билан қабул қилинганди. Бу сафардан  кейин Тожикистон республикаси президенти Имомали Раҳмон ҳам 9 ойидан кейин Теҳронга ташриф буюрди.

Сўнгги 30 йил давомида Эрон ва Тожикистон ўртасидаги алоқларада кўплаб ўзгаришлар кўтарилиш ва пасайишлар кузатилганига қарамай, айрим экспертлар Теҳрон ва Душанбе ўртасидаги муносбатларни ҳеч қачон бутунлай барбод қилиб бўлмайди деган ақиага эгалар.

Тожикистонлик эксперт Сайфулоо Сафаров ҳам бу хусусда қуийидагича фикр билдиради: Тожиклар Теҳрон ва Душанбе алоқалари яхшиланишига умид қиладилар ва Эроннинг саховатли сиёсатлари ёнида Тожикистон халқининг Эрон халқига бўлган муҳаббати билан  бирга буни таъриф бўлмайди. 

Тожикистонлик бу машҳур эксперт шунингдек   Эрон ва Тожикистон халқлари  биродар саналишини таъкидлаб тожикистонликларнинг Эрон халқига бўлган муҳаббатини тасвирлаб бўлмайди деб қўшимча қилди.

Бу муносабат билан Эроннинг Тожикистондаги элчиси Алиризо Ҳақиқиён Эроннинг иқтисодий фаоллари биан учрашуви чоғида сўзлаган нутқида, Теҳрон ва Душанбе ўртаисдаги иқтисодий ва маданий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиясининг 14 ва 15 -йиғилиши Эрон ва Тожикистон пойтахтларида ўтказилишини эсдатиб, Теҳрон ва Душанбе расмийлари ўртасидаги қўшма комиссиянинг икки йиғилиши ва бошқа учрашувлар натижаси икки давлат ўртасидаги савдо ҳажмининг сезиларли даражада ошиши бўлди деб қўшимча қилди.

Алиризо Ҳақиқий шунингдек икки давлат ўртасида транспорт ва транзит соғломлаштириш тизимини, тиббиёт ва тиббий асбоб-ускуналар, илғор технологиялар ва билимлар базаси, техник ва муҳандислик хизматлари соҳаларида иқтисодий ва тижорий ҳамкорликни кенгайтиришини маълум қилиб Душанбеда  Эрон элчихонаси иш режасининг муҳим ва долзарб устувор йўналишини эълон қилди.

Бундан ташқари Эроннинг Душанбедаги элчиси Теҳрон ва Душанбе иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг 16-йиғилиши ва Эроннинг махсус кўргазмаси яқин ойларда Тожикистонда бўлиб ўтишини маълум қилди.

Айтиш керакки Тожикистон 1991 йилда мустақилликга эришганидан кейинги йилларда Эрон ва  Тожикистон ўртасидаги  алоқларани кўриб чиқиш шуни кўрсатиб берадики, икки форсийзабон давлат  ўртасидаги алоқлар доимо катта аҳамиятга эга бўлган.

Бу аҳамиятли масала иккита барқарор фактдан келиб чиқади. Биринчи факт шуки Эрон ва Тожикистоннинг форс тилли мамлакталари ўратсида азалий тарихий, маданий, диний ва лингвистик алоқалар бўлган. Бу алоқалар эса минтақадаги геосиёсий ўзгаришларнинг кўтариши ва пасайишларида ҳеч қачон йўқолгани йўқ.

Иккинчи воқелик эса сиёсий майдонда яққолроқ намоён бўлди. Эрон ҳукумати Тожикистон мустақиллигини тан олган биринчи давлатлардан бўлиб ундан кейин 1992-1997 йиллардагги Тожикистон фуақролик уруши даврида Тожикистон ҳукумати ва мухолифати ўртасида тинчлик музокаралари ўтказилишига сабаб бўлган масалаларда воситачилик қилиш ва урушни тугатиш учун кўп -саъй-ҳаракталар қилган. Бу фактларнинг таъсирини икки форсийзабон давлатнинг сиёсий ва тарихий муносабатларидан ажратиб бўлмайди.

Эрон ва Тожикистон халқларининг умумий маданияти, тарихи, дини ва тили илдизларидан ташқари икки ҳукумат расмийларининг сўнгги икки йил давомида ўзаро алоқларни мустаҳкалаш борасидаги саъй -ҳаракатларига ҳам эътибордан чептда қолмаслиги керак.

Эрон ва Тожикистонда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳслултларинг қўшма кўрсгазмаларини ўтказиш икки мамлакатнинг ўзаро иқтисодий ва тижорат ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратлиган саъй-ҳаракатларидан бири сифатида баҳоланмоқда. Бундай саъй-ҳаракатлар сабаб Эрон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 250 миллион доллардан ошди ва икки давлат расмийлари эса ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 3 миллиард доллардан ортиқроққа етказишни назарга тутганлар.

Ёрлиқ